ҲУРРИЯТ

«ҲУРРИЯТ» — 1917 й. 16 апр. дан Самарқанд жадидлари томонидан нашр қилина бошлаган газета. Газ. адабий, иқтисодий-сиёсий йўналишда бўлиб, ҳафтада 2 марта чиқиб турган. «Ҳуррият»га Акобир Шомансуров, Мардонқул Шомуҳаммедов, Абдура-уф Фитрат, Ҳожи Муин Шукрулло муҳаррирлик қилишган. Самарқанд жадидлари томонидан ташкил этилган «Зарафшон» ширкати кутубхонасининг асосий сармояси шу газ. га сарф қилинган. «Ҳуррият» 1917 — 18-й. ларда Туркистон ўлкасидаги, жумладан Тошкент, Самарқанд ва б. шаҳарлардаги сиёсий жараёнларни ёритишда асосий манбалардан бири ҳисобланган. «Ҳуррият»да Маҳмудхўжа БеҳбудийБухоро воқеалари», «Иттифоқ керак» ва б.), Абдурауф ФитратЮрт қайғуси», «Мусулмонлар ғафлатда қолманг» ва б.), Ҳожи Муин («Шўрои Исломия ва сайлов», «Ёрдам керак»), Саидризо Ализода, Саидаҳмад Сиддиқий, Хўқанбой Аб-дуҳолиқ ўғли ва б. зиёлилар ўз мақолалари билан мунтазам қатнашиб турганлар.

Газ. миллий ишлар комиссарлиги томонидан 1918 й. апр. да тўхтатилиб, унинг ўрнига «Меҳнаткашлар ўқи» номли большевиклар мафкурасига мос янги газ. нашр қилина бошлаган. Синфий кураш ва большевиклар ғояларини тарғиб этадиган бу газ. кейинчалик (1918—21) «Меҳнаткашлар товуши», «Камбағаллар товуши» номларида чоп этилган.

Prev Article

ҲУНЛАР

Next Article

ҲУРРИЯТ