ҲУСАНОВ Шерзод Алимович

ҲУСАНОВ Шерзод Алимович (1980. 27.1, Фарғона ш.) — боксчи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (2001), «Ўзбекистон ифтихори» (2002). Ҳусанов 69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони (2000, 2001, 2005), Осиё чемпионатининг кумуш, (2004, Пуэрто-Принсеса) ва бронза (2002, Серембан), Осиё ўйинларининг бронза (2002, Пусан), жаҳон чемпионатининг кумуш (2003, Банг-кок) ва бронза (2001, Белфаст) медаллари совриндори. Ҳусанов Фарғона ун-тини тугатган (2005). 2000 й. дан Марказий ҳарбий спорт клубида бокс бўйича йўриқчи.