ҲУСАНОВ Зиямат Усмонович (1921. 9.5, Чимкент вилояти, Сайрам — 1986.18.1) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, сержант. 1942 й. дан фронт-да. 228-гвардиячи ўқчи полки (Жан.-Ғарбий фронт 57-армиянинг 78-гвардиячи ўқчи дивизияси)нинг пу-лемёт расчёти командири. 1943 й. июлда Белгород вилоятининг Даль-ние Пески аҳоли пунктида бўлган жангда кўрсатган жасорати учун Қаҳ-рамон унвони берилган (1944.22.2). Сайрам қишлоғидаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Белгород ш. нинг фахрий фуқароси.