ҲУСАЙНИ

ҲУСАЙНИхалқ селекциясида етиштирилган ўртапишар хўраки узум нави. Ватани Ўрта Осиё. Шарқий эко-логик-географик навлар гуруҳига киради. Ўзбекистон, Тожикистон, Турк-манистон, Россиянинг Ставрополь ўлкаси ва б. жойларда тарқалган. Ғу-жумларининг шаклига қараб бир неча хилларга бўлинади. Мўрчамиён Ҳусайни, келинбармоқ Ҳусайни, қизил Ҳ., лўнда Ҳусайни (каду Ҳусайни) хиллари, айниқса кўп тарқалган. Тупи кучли ўсади. Барги ўрта-ча, тўгарак, 3—5 бўлмали. ўртача кер-тикли, усти силлиқ, майин. Гули икки жинсли. Узуми авг.-сент. да пишади. Узум боши йирик, конуссимон, сершингил, ҳавол, оғирлиги ўртача 300 — 350 г (айримлари 1 кг гача). Ғужуми ўртача ва йирик, тухумсимон ёки пилиндрсимон, пўсти юпқа, сарғиш-яшил, карсиллайди, сершира. Таркибида 18 — 20% қанд бор, нордонлиги 2—3%. Ўсув даври 153 кун. Ҳосилдорлиги 170—180 ц/га. Совуққа ва қурғоқчиликка чидамсизроқ. Янгилигида ейилади, майиз солинади. Сақлашга, узоқ жойларга юборишга чидамли. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида р-нлаштирилган.