ҲУСАЙНХОН НИЁЗИЙ

ҲУСАЙНХОН НИЁЗИЙ (тахаллуси; асл фамилияси Ниёзов) (1895, Анди-жон — 1947.29.4, Магадан) — ўқитув-чи, рационализатор, шоир. Эски мактаб ва мадрасада таҳсил олган (1905 — 17). Физикага қизиқиб, сирка, мис ва рух пластинкаларидан гальваник бата-реялар ясаб, электр қўнғироқлари ва чироқларини ишга солган. Гальваник элементлар тузиш ва мушаклар ясаб, олов билан ўйнаш ҳаваси унинг амалий кимё билан ҳам шуғулланишига сабабчи бўлган. 1916 й. дан Андижондаги мактаблар ва қисқа муддатли таълим-тарбия курсларида физика ва табииёт фанларидан дарс берган (1917—23). 1923 й. охирида Тошкентга кўчиб келиб, Марказий табииёт лаб. нинг физика кабинети раҳбари (1924—35), музофот пед. техникуми (1925 — 26), ўлка хотин-қизлар билим юрти (1926 — 30), Наримонов номидаги таълим ва тарбия техникуми (1928) ҳамда саноат педагогика техникумида (1930—32) физика ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Тошкент хотин-қизлар пед. технику-ми, кечки таълим-тарбия ин-ти ва Покровский номидаги кечки ишчилар ф-тининг асос гурухларида физика ва кимё фанларидан дарс берган (1932— 36). «Ҳикмат ва кимё дарсли-ги» (1922), «Кимё дарслиги» (1926), «Физикадан бошланғич мусоҳабалар» (1927), «Кимё» (1929), «Физика тер-минлари» (1931) дарслик ва ўқув қўлланмалари муаллифи («Тупроқ ва ўғит», «Физика луғати» китоблари қўлёзма ҳолида бўлиб, эълон қилинмай қолган).

Ҳусайнхон Ниёзий ўзбек мумтоз шоирларига эргашиб, ғазаллар ёзган. Унинг эрксеварлик ва ватанпарварлик руҳидаги ашуласи Андижондаги «миллий иттиҳодчилар»нинг мадҳияси бўлган.

Ҳусайнхон Ниёзий 1919 й. да Андижонда тузилган «Миллий иттиҳод» ташкилотига аъзо бўлиб кирган, кейин эса ташкилотга раҳбар бўлиб қолган. Ташкилот 1922 й. да тор-мор этилгач, Ҳусайнхон Ниёзий ташкилотнинг бошқа фаоллари билан бирга 1923 й. да қамоққа олинган ва совет давлатига қарши амалий ҳаракат олиб бормаганлиги сабабли 10 ойдан кейин озод этилган. Аммо Ҳусайнхон Ниёзий 1938 й. 8 авг. да ўша «айблар»и учун яна қамоққа олиниб, олий жазога ҳукм қилинган. Маҳбуснинг ўлим камерасидан афв сўраб ёзган ари-засига 1942 й. 31 янв. да рад жавоби берилган. Бироқ, кейинчалик маҳбус жазо муддатини ўташ учун Магадандаги лагерлардан бирига юборилган ва ўша ерда вафот этган.

Ад.: Ҳусайнхон Ниёзийхалқ профессори, Т., 2001; Шамсутд и нов Р., Истиқ-лол йўлида шаҳид кетганлар, Т., 2001.

Наим Каримов.