ҲУСНИХАТ (чиройли ёзув) – чиройли ёзиш санъати. Араб хати турлари (куфий, насх, сулс, настаълиқ ва б.) мусулмон Шарқининг йирик маданий марказларида кенг тарқалди ҳамда тараққий этди. Ҳуснихатни ўрганиш асосида 2 — «назарий» (машҳур хат-тотларнинг ёзувларидан нусха кўчириш) ҳамда «хаёлий» (турли ёзувларни ўрганиш ва қиёслаш) услуби ётади. Хаттотнинг асосий иш қуроллари — қора ва рангли сиёҳ, қоғоз, қамиш-қалам, мистар, давот (қаламдон), жузгир ва қаламнинг учини текислаш учун пичоқ. Хаттотлар матн билан бирга меъморий ёдгорликлар (китобалар), қоғоз, мато ва ҳ. к. га безаклар ҳам яратганлар. 19-а. охирларига кслиб . штографиянинг пайдо бўлиши билан Ҳуснихатнинг аҳамияти пасая бошлади. 20-а. 2-ярмидан китобат санъатини қайта тиклашга уринишлар Ҳуснихатнинг қайта жонланишини таъминлади (яна қ. Хаттотлик).