ҲУВАЙДО

ҲУВАЙДО (тахаллуси; асл номи Хўжаназар Ғойибназар ўғли) (? — Ўш ш. — 1780/81, Фарғона вилояти Чимён қишлоғи) — шоир, тасаввуф шеъриятининг йирик вакили. Қўқон мадрасаларида ўқиган. Қишлоғида мактаб очиб, узоқ вақт мактабдорлик қилган, косиблик билан ҳам шуғулланган. Отаси Ғойибназар сўфи Қаш-қардаги Офоқхўжа эшоннинг муридларидан бўлган, Чимёнда масжид ва хонақолар қурдириб, эшонлик қилган. Ҳувайдо девонида келтирилган бир нақлга кўра, Ҳувайдога «Хўжаназар» исмининг қўйилиши ҳам Офоқхўжа билан боғлиқ. Ҳувайдо мумтоз шеъриятнинг деярли барча жанрларида гжод қилган. Шеърлари халқ орасида жуда машҳур бўлган. Ҳувайдо ахлоқий-дидактик йўналишдаги мазмунан теран, услубий гўзал асарлари билан адабий мактаб ярата олган шоир-дир. Ҳувайдо ижоди ва дунёқарашининг шаклланишида Яссавий, Навоий, Сўфи Оллоёр, Машрабларнинг тасав-вуфий, фалсафий фикрлари ва асарларининг таъсири катта бўлган. Ҳувайдо мажозий ва ҳақиқий ишқ ҳақидаги ори-фона, дунёвий шеърларидан ташқари золимлик ва мазлумлик, камолот ва ахлоқий тубанлик ҳақидаги шеърларида ҳам мазкур шоирлар анъаналарини давом эттирган ва янги фикрлар билан бойитган.

Ҳувайдо шеърлари вафотидан сўнг наби-ралари томонидан девон ҳолига келтирилган. Унга шоирнинг 351 ғазал, 28 рубоий, 41 тўртлик, 3 мухаммас, 1 мусаддас, 1 мусамман, 1 мустазод, 3 маснавий ҳамда ахлоқий-дидактик мазмундаги «Роҳати дил» манзумаси кирган. Девондаги илк шеърларида рўза, намоз, закот, ҳаж, жаннат ва дўзах билан боғлиқ мавзулар ёритилган, ғурур, манманликни танқид қилув-чи, тавозеъ, қардошлик ва тўғрисўзликни улуғловчи ҳикматларга кенг ўрин берилган («Дариғо, ҳайф, одам…», «Куйгай», «Кимга бориб дод этай…» ва б.). Ҳ. нинг шеърларида тасаввуфий унсурлар — нафсни жиловлаш ва дунёдан ўзни узоқ тутиш бош ғоялардан бири. Дунё лаззатининг ин-сонни бахтли эта олмаслигига ишонган шоир Аллоҳга, абадий бахтга эришмоқ учун инсон ўзлигидан кеч-моғи кераклигини англайди (мас, «Анго», «Қилдинг» радифли шеърлари ва б.). Шоирнинг «Роҳати дил» ахлоқий манзумаси панднома турининг гўзал намунасидир. Унда очкўзлик, таъмагирлик, вафо, боқийлик, фонийлик, яхшиликнинг фойдаси, ёмонликнинг зарари, гўзаллик ва меҳнатсеварлик, моддий ва маънавий поклик каби хилма-хил ахлоқий мавзулардаги ибратли ҳикоялар келтирилган. Ҳувайдо диний-ахлоқий мазмундаги «Иброҳим Адҳам» номли шеърий достон ҳам ёзган. Ҳувайдо вафотига бағишлаб унинг шогирдлари, мухлислари томонидан марсиялар, таърихлар ёзилган. У ҳақда ибратомуз ривоятлар, ёдномалар пайдо бўлган. Шоирнинг отаси Ғойибназар Эшон шажараси дахмаси ҳозир ҳам зиёратгоҳ жойлардан ҳисобланади.

«Девони Ҳувайдо»нинг бир қанча қўлёзма нусхалари ва литографик нашрлари бўлиб, улардан чевараси Салоҳиддин Соқиб (1838—1910) ва Мирза Ҳаким ибн Мирза Умид Марғилонийлар кўчирган нусхаси СамДУ кутубхонасида сақланади (инв. №3903).

Ҳувайдонинг набираси Сирожий (1877 й. в. э.), чеваралари Самарбону (1837 — 1891), Салоҳиддин Соқиб, Ғарибий девон тузган шоирлар бўлиб, Ҳувайдо анъ-аналарини давом эттирганлар. Ҳувайдо номида кўча, маҳалла ва мактаблар бор.

Ас: Танланган асарлар, Т., 1960; Роҳати дил, Т., 1993; Иброҳим Адҳам, Самарқанд, 1995.

Ад.: Ўзбек адабиёти тарихи [5 ж. ли], 5-ж., Т., 1978,Қайюмов П., Тазкираи Қайюмий, Т„ 1999.

Бегали Қосимов.

ХУД — Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлардан бири. Қуръонга кўра, у Од қавмидан бўлиб, ўз қавмини ҳидоятга бошлаш учун пайғамбар қилиб юборилган. Бу қавм гавдали, жисмонан бақувват кишилар бўлиб, Яман ва Уммон ўртасидаги Аҳқоф деган жойда яшаган. Улар бутларга сиғинган, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъ-ват этган Ҳувайдони таҳқирлаб, ёлғончи ва ақли заиф деб аташган. Ҳувайдо ўз қавмини агарда ёлғиз Аллоҳга ибодат қил-масалар аввалда ўтган саркаш қавмларга бўлгани каби, буларга ҳам Аллоҳнинг азоби нозил бўлишидан огоҳлантиради. Аммо Од қавми бари бир ўз залолатида давом этаверди ва Ҳувайдога итоат этмади. Шундан сўнг Аллоҳ 3 й. ёмғир ёғдирмай, қурғоқчиликка гирифтор этса ҳам, бу қавм тавба-тазарру қилмаган. Ўз қавмининг имон келтиришидан умидини узган Ҳувайдо ўзига имон келтирган мўминлар билан Маккага кетиб ўша ерда вафот этган. Ҳидоятга юрмаган қавм устига эса Аллоҳ кучли бўрон юбориб, ҳаммаларини ҳалок қилди («Алҳоққа» сураси, 6—7-оятлар).

Prev Article

ҲОШИМОВ