И

И — ўзбек кирилл алифбосининг ўнинчи ҳарфи. Тил олди, лаблашмаган, тор унли товуш. Тилнинг бўйлама ҳолатига кўра олд қатор ҳамда орқа қатор и турларига эга (бу ҳол имлода акс этмаган). Юмшоқ ўзаклар билан келганда (сиз, тил, киши, йирик) очиқ ва ёпиқ бўғинларда тил олди тури; қаттиқ ўзакларда, хусусан, чуқур тил орқа ундошлар билан келганда тил орқа тури қўлланади. Бу фонема сўзнинг турли ўринларида кела олади. Туркий халқлар, шу жумладан ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда И ҳарфи ўзига хос шаклда бўлган. Улар қуйида келтирилди.

Prev Article

ҲЎППОЗ

Next Article

ИБЕРИЯ