ИБАДАН — Нигериянинг жан.ғарбидаги шаҳар, Ойо штатининг маъмурий маркази. Т. й. ва шоссе йўллари тугуни. Аҳолиси 1,3 млн. кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Қ. ҳ. районининг (какао ва б.) муҳим савдо маркази. Озиқовқат, ёғочсозлик, кимё, автомобиль саноати корхоналари бор. Пластмасса ва резина буюмлари ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчиликда тўқиш, бўяш ва металл буюмлар тайёрлашнинг маркази. Ун-т, Нигерия география жамияти бор. Ибаданга 18-а. охирида асос солинган.