ИБЕРИЯ

ИБЕРИЯ, Иверия (Iberia — иберлар номидан олинган) — 1) Шарқий Грузия (Картли) нинг қад. номи. Мил. ав. 4-а. охири — 3-а. ларда Иберия ҳудудида давлат барпо этилган. Ибериянинг аҳолиси деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланган. Пойтахти — Мцхета, шунингдек, Урбниси, Уплисцих ва б. шаҳарларда кулолчилик, заргарлик ва савдо ривожланган. Мил. 337 й. да христианлик давлат дини деб эълон қилинган. Мил. 4-а. охирларида И. Эронга тобе бўлган. 5-а. да Иберия подшоҳи Вахтанг I Горгасал сосонийларга қарши қўзғолонга бошчилик қилган, лекин форслар қўзғолонни бостириб шоқ ҳокимиятини тугатганлар ҳамда Иберияни ўз вилоятларига айлантирганлар;

2) Испаниянинг қад. номи (мил. ав. 3-а. охири — 2-а. ларда римликлар томонидан босиб олингунга қадар). Пиреней я. о. нингжан. ва шарқий қисмида яшовчи туб жой аҳоли иберлар қабиласи номидан олинган. Иберия атамаси дастлаб юнон тарихчи алиби Гекатей Милетлик (мил. ав. 6-а.) асарида учрайди.

Prev Article

ИБАРРУРИ