ИБН АБД РАББИҲИ

ИБН АБД РАББИҲИ, Абу Умар Аҳмад ибн Муҳаммад (860.28.11 — Қуртуба — 940.1.3) — араб шоири, тарихчиси. Араб мумтоз шеъриятининг барча жанрларида ижод этган. У ҳақидаги маълумот Саолибийнинг тазкирасида келтирилади. Ибн Абд Раббиҳининг «Ал-Мумаҳҳисот» («Тозаловчилар») асарида кўпгина шеър ва қасидалар жамланган. У 7—8-а. араб адабиёти тарихига оид 25 бобдан иборат «ал-Иқд алфарид» («Нодир маржон») номли тазкира тузган. Ундан жой олган арабларнинг қад. урф-одатлари ва тарихига оид айрим маълумотлар «Исломгача бўлган араб тарихи ҳақида хабарлар» номи билан Парижда 3 марта нашр этилган (1836, 1837, 1838).

Prev Article

ИБЕРЛАР