ИБН ал-АРАБИЙ

ИБН ал-АРАБИЙ Абу Бакр Муҳаммад (тахаллуси; Шайх ал-Акбар «Буюк Шайх») (1165.7.8, Мурсия, Испания — 1240.16.11, Дамашқ) — араб мутафаккири ва шоири, суфийликнинг кўзга кўринган намояндаси. Фалсафий дунёқарашига вахдат ул-вужуд таълимоти хос бўлиб, ҳамма нарсанинг ягона асоси илоҳий субстанция (руҳ, идея) дир, деб ҳисоблайди. Суфий сифатида Аллоҳни олий, мутлақ ҳақиқат ҳолда англаш ва унга кўнгилни поклаш орқали эришишни тан олган. Унинг «ал-Футуҳот ал-Маккиййа» («Макка ғалабалари»), «Фусус алҳикам» («Ҳикматлар дурдонаси»), «Китоб ас-сабъа» («Етти ҳикмат китоби»), «Мафотиҳ ал-ғайб» («Ғайб калитлари»), «Китоб алҳақ» («Ҳақиқат китоби») каби 400 га яқин асари бор.

Prev Article

ИБЕРЛАР

Next Article

ИБН ал-АСИР