ИБН ал-АСИР

ИБН ал-АСИР Иззуддин Абулҳасан Али (1160, Жазират ибн Умар, Сурия — 1234, Мосул) — араб тарихчиси. Ироқнинг Мосул ва Бағдод ш. лари мадрасаларида таҳсил кўрган, сўнг илм талабида Шом (Сурия) га сафар қилган. У ердан қайтгач, бутун умрини узлатда тарихга доир асарлар ёзиш билан ўтказган. Энг йирик ва муҳим асари — «Алкомил фиттаърих» (Тарих бўйича мукаммал асар») бўлиб, у 12 жилддан иборат. Унда Ислом оламида инсоният тарихининг илк даврларидан 1230 и. гача бўлган воқеалар, хусусан, Ҳуросон ва Мовароуннаҳрнинг 12-а. ва 13-а. иинг 1-чорагидаги тарихи йилма-йил баён қилинган. Асарнинг мўғуллар ис-тилосига бағишланган сўнгги жилдлари қимматли манба ҳисобланади. Бу асарнинг танқидий матни Лейден (1851-76) ва Миср (1873) да нашр этилган. Огаҳий уни ўзбек тилига таржима қилган. Ибн ал-асир ал-А. «Тарих атабикат ал-Мавсил» («Мосул отабеклари тарихи»), «Усд улғоба фий маърифат аҳвол ис-саҳоба» («Саҳобалар аҳволини билиш хусусидаги ўрмон шерлари янглиғ қудратли китоб») номли асарлар ҳам яратган.

Loading...