ИБН ал-МУҚАФФА

ИБН ал-МУҚАФФА, Абу Муҳаммад Абдуллоҳ (ислом қабул қилингунча даврдаги форсча исмшарифи — Рўзбех ибн Дадое) (720—759, Басра) — ёзувчи, таржимон. Асли форс бўлиб, умрининг кўп қисми Басрада ўтган. У турли амир ва ҳокимлар саройида мирза бўлиб ишлаган. Ахлоқий-тарбиявий мавзуда «Ал-адаб ул-кабир» («Катта ишларни бажариш одоби») ва «Ал-адаб ус-сағир» («Кичик ишларни бажариш одоби») каби асарлар яратган. Аристотелнннг «Категориялар», «Аналитика» асарларини араб тилига таржима қилган. Машҳур «Калила ва Димна»тҳ қад. пахлавий тилидан араб тилига таржимаси туфайли бу асар жаҳон адабиётидан ўрин олган. Қад. форс қаҳрамонлик ҳикоялари тўплами — «Ҳокимлар ҳақида китоб» ни араб тилига таржима қилган.

Loading...