ИБН ал-МУЪТАЗЗ

ИБН ал-МУЪТАЗЗ, Абулаббос Абдуллоҳ ибн Муҳаммад (861.1.11 – Бағдод – 908.19.2) – араб шоири, тилшунос. Аббосий халифалардан ал-Муътазз ибн Мутаваккилнинг ўгли. Ибн ал-муътазз ал.-М. ўзининг лирикаси билан араб шеъриятини ривожлантиради, адабиётга оид рисолалар ёзади. У ал-Муътазид халифалигига бағишлаб маснавий услубида асар ёзган. «Китоб ул-адаб» («Хушфеъллик хақида китоб», «Фусул ут-тамосил фи табошир ис-сурур» («Шодлик тонгини муқояса қилиш даражалари») каби асарлари араб адабиёти тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. «Китоб ул-бадиъ» («Янги услуб ҳақида китоб») асари Яқин Шарқда шеърият ҳақидаги фанга асос бўлди.

Loading...