ИБН ал-ҚИФТИЙ

ИБН ал-ҚИФТИЙ, Жамолуддин Абулҳасан Али ибн Юсуф Иброҳим ибн Абдулвоҳид аш-Шайбоний ал-Қифтий (1172, Қифт — 1248, Ҳалаб) — араб тарихчиси, адиби ва давлат арбоби. Қоҳирада фиқҳ, ҳуқуқ, адабиёт, илми нужум, ҳандаса, табобат, мантиқ ва тарих буйича таълим олган. 1187 й. отаси билан Қуддусга кўчиб келган. Бу ерда Қоҳирада олган билимларини янада такомиллаштириб, келгусида ёзадиган асарлари учун манбалар туплаган. Тахм. 1201 й. Қуддусда сиёсий вазият ёмонлашгани боисидан отаси билан Ҳаррон (Месопотамияда) га кучиб ўтган. 1213 й. Ҳалаб ҳокими уни молия ишлари девони бошлиғи этиб тайинлаб, унга «Ал-Қозий ал-акрам» («Энг саховатпе-ша қози») фахрий унвонини инъом этган. Бу мансабда у давлат манфаатлари йўлида хизмат қилиш билан бирга йирик олимларга ҳам ҳомийлик қилган, чунончи мўғуллар босқини туфайли Ўрта Осиёдан қочиб келган Ёқут Ҳамавийта бошпана бериб, моддий ёрдам кўрсатган. 1236 й. Ҳалаб ҳокими томонидан вазир этиб тайинлаган Ибн ал-қифтий ал-Қ. умрининг охирига қадар шу мансабда ишлаган.

Ибн ал-қифтий ал-Қ. 20 га яқин асар ёзган, улардан бизгача етиб келганлари орасида энг муҳими — «Китоб ихбор ал-уламо биахбор алҳукамо» («Ҳакимлар хусусидаги хабарлар билан олимларни таништириш китоби») дир. Бу асар кўпроқ «Таърих алҳукамо» («Ҳакимлар тарихи») номи б-н машҳур. Унда қадим замонлардан то муаллиф даврига қадар яшаб ўтган 414 олимнинг таржимаи ҳоли берилган бўлиб, уларнинг талайгина қисмини Ҳуросон ва Мовароуннаҳр олимлари ташкил қилган. Мазкур асар Лейпциг (1903) ва Қоҳира (1908) да нашр этилган.

Prev Article

ИБН ал-ХАТИБ

Next Article

ИБН ЗАЙЛА