ИБН ал-ХАТИБ

ИБН ал-ХАТИБ Абу Абдуллоҳ Лисо-нуддин Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Саъид (1313, Лоха – 1374, Фес) – араб тарихчиси, Ғарнота (Гренада) султони вазири (1348—54). Асли шомлик. Йирик уламолардан таълим олган. Вазирлик даврида «Зулвизоратайн» (яъни, ҳам илм бобида, ҳам давлатни идора қилишда вазир) деган фахрий унвонга сазовор бўлган. Кейинчалик даҳрийликда айбланиб қатл этилган. Тарих, география, тасаввуф, шеърият ва табобатга доир 60 га яқин асар ёзган. Купчилиги тарихга оид бўлиб, улардан энг муҳимлари — «Алиҳота фий таърих Ғарнота» («Ғарнота тарихи хусусида хабарнома») ва «Таърих Исбанийа ал-исломиййа» («Исломий Испания тарихи») дир. Биринчиси Қоҳира (1901) да, иккинчиси Байрут (1956) да нашр қилинган. Ибн ал-хатиб ал-Х. асарлари ислом маданияти тарихи, хусусан, Испания мусулмонлари тарихига оид муҳим манбадир.