ИБН АСОКИР

ИБН АСОКИР, Абулқосим Али ибн алҳасан (1105—Дамашқ — 1176) — араб тарихчиси, муҳаддис, фақиҳ ва шоир. Ирок, ва Ҳуросон бўйлаб кезиб, у ерлардаги уламолардан таълим олган. Сўнг Дамашққа қайтиб, Ан-Нуриййа мадрасасида мударрислик қилган. Тарих, ҳадис ва фикдга доир кўплаб асарлар яратиб, «Садиқат уддийн» («Дин вафодори») ҳамда «Hyp уддийн» («Дин нури») каби фахрий унвонларга сазовор бўлган. Унинг энг йирик асари «Таъриху мадийнати Димашқ» («Дамашқ шаҳри тарихи») бўлиб, у кўпроқ «Таъриху ибн Асокир» («Ибн Асокир тарихи») номи билан маълум. Шом (Сурия) ва Дамашқ тарихи ҳамда шомлик машҳур кишилар тарихига бағишланган мазкур асар 80 жил-ддан иборат. Ибн Асокир ҳадис ва фиқҳ илмига оид асарлар ҳам ёзган.

Loading...