ИБН БИБИ

ИБН БИБИ Насруддин Яҳё ибн Мажидуддин Маҳмуд (? — 1272, Дамашқ) — тарихчи ва адиб. Бир мунча вақт Жалолиддин Мангуберди хузурида яшаган, сўнг Дамашққа бориб (1221) султон Алоуддин Кайқубод саройида таржимонлик қилган ва шу боис элда «Яҳё таржимон» номи билан танилган. Қатор тарихий асарлар яратган, чунончи унинг салжуқийлар тарихига доир «Ал-Авомир ал-алониййа фил-умур ил-алоиййа» («Буюк ишлар хусусидаги ошкора фармонлар») асари кўпроқ машҳур бўлиб, Алоуддин Кайқубодга бағишланган. Бу асар турк (15-а.), немис (1902) ва швед (1959) тилларига таржима қилинган. Унинг қўлёзма нусхалари Москвадаги Осиё халқлари музейи, Туркиядаги АёСофия ва Германиядаги Дрезден кутубхоналарида сақланади. Асарда Ўрта Осиё тарихи ва маданий ҳаётига оид маълумотлар ҳам учрайди.

Prev Article

ИБН БАТТУТА

Next Article

ИБН МУҚЛА