ИБН ҲАНБАЛ

ИБН ҲАНБАЛ Аҳмад Абу Абдуллоҳ (780—Бағдод — 855) — илоҳиётчи олим, суннийликдаги ҳанбалийлик мазҳабининг асосчиси ва имоми. Отаси ҳуросонлик бўлиб, Ибн Ҳанбал тугилишидан бир оз аввал оиласи билан Бағдодга кўчиб ўтган. Ибн Ҳанбал ўсмирлигиданоқ ҳадис ва фиқҳни ўргана бошлади, замонасининг йирик уламолари, жумладан Абу Юсуф ва аш-Шофиъийлар билан мулоқотда бўлди. 816—833 й. ларда Бағдодда му-даррислик қилиб, фиққ илми билан ҳам шуғулланди. Ибн Ҳанбал анъанавий суннийликни ҳимоя қилган, муътазилийларга қарши курашган. Аббосий халифалар: Маъмун (813 — 833), Муътасим (833-842) ва Восиқ (842-847) лар даврида муътазилийлар оқими таъли-моти расмий эътиқод сифатида эътироф этилгач, Ибн Ҳанбал мансуб бўлган анъанавий ислом тарафдорлари таъқиб остига олинган эди. Аслида анъанавий ислом уламолари ва муътазилийлар ўртасидаги баҳс бир асрдан (халифа Ҳишом (724—743) давридан) бери давом этиб келар, улар ислом уммасининг парчаланишида бир-бирини айбларди. Маъмун ана шу баҳсга барҳам бериш, муътазилийларнинг бир неча ақидалари ва, айниқса, Қуръоннинг яратилганлиги (яъни Аллоҳ томонидан яратилгани, бунга Муҳаммад ҳам дахлдорлиги) ҳақидаги фикрни қарор топтириш мақсадида 833 й. махсус хайъат тузди ва барча уламоларни имтиҳон (меҳна) қилдирди. Бу ақидаларни қабул қилмаган дин арбоби Қуръонни Аллоҳ билан бир даражага қўювчи мушрик, яъни кўпхудолик тарафдори деб эълон қилинар ва шунга яраша жазога тортиларди. Ўз фикрларидан қайтмаган бир неча уламо қатори Ибн Ҳанбал 2 й. зиндонда ётди. Озодликка чиққач, умрининг охиригача диний-сиёсий фаолиятини да-вом эттирди. Пировардида меҳна кутилган натижа бермади ва анъанавий ислом тарафига ўтган халифа Мутаваккил (847—861) 848 й. меҳнани бекор қилди. Кексайиб қолган И. Ҳ. Бағдодда энди ўзининг номи билан атала бошлаган диний-сиёсий ҳаракатнинг ғоявий раҳнамосига айланди. Бағдод ва Басрадаги фаол муътазилийларнинг рўйхати тузилиб, улар қирғин қилиндилар. 9 – а. нинг 20—40-й, лари мусулмон уммасида юз берган парокандалик ҳолатини таҳлил қилиб, Ибн Ҳанбал исломнинг «олтин даври» — Муҳаммад (сав) ва илк халифалар даврига қайтиш керак деган хулосага келди. Айниқса, «бидъат» масаласида у кескин мавқеда бўлди. Унинг фикрича, Қуръонга, қадисга ва мусулмон уламоларининг илк уч авлоди фикри (ижмо) га асосланмаган дин ва ҳаётга оид ҳар қандай «янгилик» қораланмоғи даркор. Сиёсат соҳасида Ибн Ҳанбал диний-сиёсий кураш, фитна-исёнлар уюштириш жоиз деб ҳисоблади. Шунингдек, удиний арбрблар ҳокимга таъсир ўтказишлари ло-зим, деб уқтирди. Ибн Ҳанбал таълимотини унинг шогирди албарбаҳарий (847 — 941) ўз асарларида давом эттирди. Ҳанбалийлик мазҳаби назарияси Ибн ал-Жавзий (11161200) ва Ибн Таймия асарларида ўз ифодасини топди. Ибн Ҳанбал таълимоти 18 – а. охирларида ваҳҳобийликнинг шаклланишига асос бўлди. Ибн Ҳанбалнинг «6 ақида» (ислом дини аҳкомларининг қисқача баёни), ҳадислар тўпламлари, шу жумладан 30 минг қадисни ўз ичига олган «Муснад» (Суянчиқ ёки «Иснодли ҳадислар тўплами») ва имон-эътиқод, фиқҳ ва ибодат масалалари бўйича рисолалари ҳозиргача сақланиб қолган.

Аҳаджон Ҳасанов.

Loading...