ИБН МОЖА

ИБН МОЖА (тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ибн Можа ар-Рабъи ал-Қазвиний) (824, Қазвин, Эрон — 886) — йирик муҳаддис. Ёшлик йилларидан бошлаб пайғамбар (сав) нинг ҳадислари ва б. диний илмларни ўрганишга киришди. Ҳадис йиғиш ниятида Ироқ, Ҳижоз, Шом, Миср, Куфа, Басра ва ислом оламининг бошқа шаҳар ва давлатларига саёҳат қилди, кўплаб шайх, муҳаддислардан дарс олди, баҳс, мунозараларда иштирок этиб, ҳадис илмининг билимдонига айланди.

Ибн Можа кўплаб шогирдлар етиштирган. Ибн Можа кенг қамровли олим эди. У ўз асригача яшаган кишилар ҳамда шаҳарлар ҳақида «Китоб ат-Тарих» («Тарих китоби»), Қуръон шарҳи ҳисобланмиш «Тафсир ал-Қуръон ал-Карим» («Қуръони Каримга тафсир») асарларини ёзган. Ибн Можанинг асосий асари — «Китоб ас-Сунан» ни мусулмон олимларининг кўпчилиги «Сиҳаҳ ас-ситта» («Олти саҳиҳ ҳадислар тўплами») га олтинчи тўплам сифатида киритган. Бу асар 32 қисм, 1500 бобдан иборат бўлиб, унда 4341 та ҳадис жам қилинган, улардан 3002 таси бешта «Саҳиҳ» тўпламларида берилган хдцислар билан мос келади. 1339 та ҳадис эса қўшимча ҳисобланади. Ибн Можанинг «Китоб ас-Сунан» асарига алҳофиз Жалолиддин ас-Суютий (1505 й. в. э.) ва Шайх асСинди алмадиний (1725 й. в. э.) шархлар ёзишган.

Prev Article

ИБН ИСҲОҚ

Next Article

ИБН САУД