ИБН РУШД

ИБН РУШД Абдулвалид Муҳаммад (лот. Аверроэс) (1126, Кордова — 1198.12. 12, Марокаш) — араб файласуфи ва табиби, Андалусия ва Марокашда яшаган, қози ва сарой хакими бўлган. Аристотель асарларига шархлар ёзган. Ғазолий таълимотига қарши «Таҳофут ут-таҳофут» («Раддиятни рад этиш») асари билан фалсафада муайян ўрин тутади. Ибн Рушд моддий дунё абадий, унинг боши ҳам йўқ, охири ҳам бўлмайди, деган. Пекин, унингча, моддий дунё фазода чекланган. Худонинг борлигини тан олган Ибн Рушд унинг оламдан олдин бўлганлигига ишонмаган ва худо яратилган олам билан бирга абадий, деб ҳисоблаган. У руҳ ўлмайди, охират бор деган гапларга қарши чиққан. Ибн Рушд икки ҳақиқат назариясини илгари суриб, билимни эътиқодга, фалсафани илоҳиётга қарамақарши қўйди ҳамда фаннинг, инсон ақлининг ролига юқори баҳо берди. Ибн Рушд киши олий ка-молотга зикру сано орқали эмас, балки илмийфалсафий билим орқали эришади, деб ҳисоблаган. Ўз даврининг илғор кишиси бўлган Ибн Рушд адолатли жамият қуришни, хотин-қизларга тенг ҳуқуқ берилишини, ҳурлик ғояларини тарғиб қилди. Ибн Рушд ғоялари ўрта аср фал-сафасига катта таъсир кўрсатди (қ. Аверроизм). И. Р. 7 жилдли қомусий тиббий асар «Китоб ал-куллиёт» ( тиббиёт бўйича умумий қўлланма ) муаллифидир.

Prev Article

ИБН ИСҲОҚ

Next Article

ИБН САУД