ИБН РУСТА

ИБН РУСТА, Абу Али Аҳмад ибн Умар ибн Руста (9-а. 2-ярми, Исфаҳон — 10 а. боши) — географ, араб тилида ижод қилган. 903 й. да ҳаж зиёра-тига борган. 7 жилддан иборат «Китоб алаълоқаннафиса» («Қимматбаҳо дурлар ҳақида китоб») энциклопедик асарини 903 й. да ёзган. Асарнинг астрономия ва геог. да оид факат еттинчи жилдигина бизгача етиб келган. Муаллиф асарни ёзишда Аҳмад алфарғоний, Абу Маъшар ал-Балхий, Ибн Ҳурдодбеҳ каби таниқли олимларнинг асарларидан фойдаланган. Ибн Руста асарида ер юзидаги денгизлар, дарёлар, етти иқлим, турли ўлкалар (Арабистон я. о., Эрон-замин, Икки даре оралиғи (Месопотамия), Миср, Кичик Осиё я. о., Ҳиндистон шарқи ва б.), халқ ва элатлар, шаҳарларнинг географик тасвири берилган. Амударёнинг қуйи оқими ва Орол денгизининг соҳиллари биринчи марта Ибн Руста асарида батафеил ёри-тилган. Асар илмий-оммабоп тарзда ёзилган ва унга ўсимлик ҳамда ҳайвонот оламига тегишли ажойиб ҳикоятлар бадиий тарзда илова қилинган; Европада илмий нашр этилган (1892).

Prev Article

ИБН ИСҲОҚ

Next Article

ИБН САУД