ИБН СИНО

«ИБН СИНО» («Авиценна») — илмий-амалий халқаро жур. Ибн Сино халқаро жамғармасининг нашри. 2000 й. дан Тошкентда бир йилда 4 марта ўзбек, инглиз, рус тилларида нашр этилади. Жур. нинг асосий вазифаси Ибн Сино шахсияти, унинг машаққатли ҳаёт йўли, сермазмун ижоди ҳамда синошунослик соҳасида олиб борилаётган изланишлар натижалари билан ўқувчиларни таништириш, олим илмий меросининг ҳоз. замон фани ва амалиётига ижобий таъсирини ёритиб боришдан иборат. Адади 1000 нусха (2002).

Loading...