ИБН

ИБН (араб.) — айрим шарқ халқларида эркак исмлари таркибида келувчи сўз. Ўтмишда Туркистон халқлари ўртасида ҳам қўлланилган. Ўғли маъносини ифодалайди. Mac, Аҳмад ибн Муҳаммад — Муҳаммад ўғли Аҳмад. Ибн иззатҳурматини ифодалаш учун (мас, Ибн Сино, Ибн Баттута) ёки шахснинг авлод-аждодларини таъкидлаш, санаб кўрсатиш учун (мас, Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир алфарғоний) ҳам хизмат қилган.

Loading...