ИБН ЯМИН ФАРЮМОДИЙ

ИБН ЯМИН ФАРЮМОДИЙ (1286, Ҳуросон, Фарюмод қишлоғи — 1368) — шоир. Отаси амир Яминиддин Туғройи ҳам шоир бўлган. И. Я. Ф. Ҳуросонда мўғул ҳукмронлиги ва ички зулмга қарши юзага келган сарбадорлар ҳаракатига (14а.) қўшилган, мамлакатдаги деҳқонлар, косиб ва ҳунармандларнинг кайфиятларини акс эттирувчи жанговар шеърлар яратган, қўзғолончиларни зулмга қарши курашга чорлаган. Қитъа, ғазал ва рубоийларда меҳнат кишисини улуғлаган, мамлакатда тинчлик ва ободончиликни, дўстлик ва илм-маърифатни тарғ-иб қилган, илғор ғояларни илгари суриб, Шарқ шеъриятининг тараққиётига таъсир кўрсатган. Қитъаларини тўплаб «Девони муқаттаот» («Қитъалар девони») ни тузган.

Loading...