ИБОДАТХОНА

ИБОДАТХОНА — диндорларнинг худога муайян тартибда сиғинадиган жойи, диний расм-русум ва маросимлар ўтказиладиган бино, иншоотлар мажмуаси. Ибодатхонанинг қурилиш услуби ва меъморий безаги диний мавзулар билан боғлиқ: мас, христианлик И. лари черков, собор, монасшир ва б., католикларда костёл, капелла ва б., буддизм И. лари тэра, пагода, зиккурат, дагоба, ступа ва б., яҳудийларда синагога, му-сулмонларда маежид кабилар.

Ибодатхоналар кадимдан йирик жамоат бинолари ҳисобланган. Қад. Миср эҳром (пирамида) лари, Оссурия ва Бобилда зиккуратлар, Ҳиндистон, Хитой, Япо-нияда ступалар, Қад. Римда ҳайкалтарошлик ва рассомлик асарлари билан бе-затилган хашаматли Ибодатхоналар қурилган. Кейинчалик Европада базилика, роман, готика, барокко, классицизм, конструктивизм услубида қурилган гумбазли Ибодатхоналар кенг тарқалган.

Ўзбекистон ҳудудида турли даврларда Будда И. лари (Қоратепа, Фаёзтепа), маежидлар, черков, костел, монастирлар барпо этилган. Ибодатхона ларнинг тараққиёт тарихи диний талаблардан ташқари, турли халқларда меъморий тараққиётнинг умумий йўналиши билан ҳам белгиланган.

Loading...