ИБРОҲИМ I

ИБРОҲИМ I Дарбандий (? — 1417) — дарбандия сулоласи асосчиси, Ширвон шоҳи (1382—1417). И I ривоятларга кўра, Ануширвон наслидан бўлиб, давлатни адолат ва тадбиркорлик билан идора қилган. Амир Темур билан Тўхшамишнпнг манфаатлари Озарбайжонда тўқнаш келганда (1385—86) у Ширвонни мустаҳкамлаш ва унга Озарбайжоннинг бўлак ерларини бирлаштириш сиёсатини усталик билан амалга оширган. Чунончи, Иброҳим I Амир Темурдек жаҳонгирга қаршилик кўрсатмоқ аклдан эмаслигини идрок этиб, дарҳол унинг номига хутба ўқитган, танга зарб қилдирган. Сўнг, катта ҳадялар билан йўлига пешвоз чиқиб, унга итоаткорлик билдирган ва бу билан у ўз жони, тахти ҳамда мамлакатини омон саклаб қолган. Амир Темур ва-фот этгач (1405), И. I темурийлар ўртасида бошланган тахт учун курашдан фойдаланиб, Озарбайжон мулкдорлари ёрдамида Ширвон мустақиллигини тиклаган, Гуржистон билан иттифоқликда Табризни эгаллаган (1406). Пекин у иттифоқчилари — Кахетия подшоҳи ва Шеки ҳокими б-н биргаликда қора қўюнлиларга қарши жанг қилиб енгилгач (1410), Ширвон яна ўз мустақиллигини йўқотган.

Loading...