ИБРОҲИМ ибн НАСР

ИБРОҲИМ ибн НАСР, Бўритегин, Тамғачхон Иброҳим (? — тахм. 1070) — Мовароуннаҳрдаги Ғарбий Қорахонийлар хоқонлиги асосчиси (1040—70). Қорахонийларпан. Отаси — Наср ибн Али. Илоқ ҳокими (1017— 21). Бу ерда Бўритегин, амир ва малик унвонлари билан тангалар зарб эттирган. Қорахоний бекларидан Алитегин туркманлар ёрдамида Мовароунаҳрни босиб олган пайтда (1025) Иброҳим ибн наср ибн Н. унинг фарзандлари қўлига асир тушган. 1037 й. асирликдан қочиб Хўжандни эгаллаган. Бироқ, акаси, Фарғона хукмдори Муҳаммад билан чиқиша олмай, жан. га йўл олган ва Чағониённи босиб олган. Бу ерда куч тўплаб Мовароуннаҳрнинг марказий ҳудудларига бостириб кирган ва Кеш, Самарқандни эгаллаган (1040). И. Ибн Н. ўзини Тамғачхон деб эълон қилган ва мустақил давлат бирлашмаси — Ғарбий Қорахонийлар хоқонлигига асос солган. Иброҳим ибн наср ибн Н. 1041—42 й. ларда Бухорони эгаллаган. 1043 й. Чағониённи ғазнавийлар, сўнгра бир оз вақтдан кейин салжуқийлар босиб олган. Иброҳим ибн наср ибн Н. салжуқийлар билан Термиз ва Балхга эгалик қилиш учун курашган. 11 – а. ўрталарида Шарқий хоқонликни қамраб олган ўзаро жанжаллар, низолардан фойдаланиб Иброҳим ибн наср ибн Н. Фарғона, Шош, Исфижоб, Тароз ва ҳатто Қорахонийларнинг Чу воҳасида жойлашган асосий пойтахти Боласоғунни ҳам эгаллаб олган. Бироқ, шунга қарамасдан, у Самарқандни ўз пойтахтилигича қолдирган. Умрининг охирида фалаж бўлиб қолган Иброҳим ҳокимиятни ўғли Шамсулмулкка топширган. Тамғачхон Иброҳим ўқимишли, ақлли ва тадбиркор хоқон бўлган. Ўз сиёсатида уламоларга таяниб иш юритган. У Самарқ-андда тартиб-осойишталик ўрнатиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилган, ўғрилик ва талончилик учун қаттиқ жазолаган. Қурилиш ишларига катта эътибор берган. Mac, 1066 й. унинг буйруғи билан Қусам ибн Аббос мақбарасига яқин жойда Мадраса қурилган, шунингдек, Самарқандда қаср ҳам қурдирганлиги маълум.

Ад.: Кочнев Б. Д., Ибрахим ибн Наср — создатель Западного Караханидского каганата. Древние цивилизации Евразии. История и культура, М., 1998; Самарканд тарихи, 1-ж., Т., 1971.

Фахриддин Ҳасанов.

Loading...