ИБРОҲИМ МИРЗО

ИБРОҲИМ МИРЗО, Иброҳим Султон Абулфатҳ (1 394 — 1435.4.5) — Балх ва Тохаристон (1409 — 15) ҳамда Эрондаги Форс ўлкасининг ҳокими (1415—35), шоир, адиб, Ҳирот хаттотлик мактабининг йирик вакили. Темурийлардан, Шоҳрухнинг иккинчи ўғли. Онаси — Тўти бегим. Амир Темурнинг хотини Туман оғо бегим тарбиясига топширилган. Иброҳим Мирзо илмфанга, санъатга ҳомийлик қилган, мамлакат ободончилигида бош-қош бўлган. Шарафиддин Али Яздий «Зафарнома» асарини Иброҳим Мирзонинг топшириғи билан ёзган. И. М. Шерозда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бинолар қурдирган. Иброҳим Мирзо олти хил хатда тенги йўқ хаттот бўлган. Шунинг учун айрим масжид ва мадрасалар пештоқига ўз қўли билан китобалар ҳам ёзган.

Loading...