ИБРОҲИМ

ИБРОҲИМ — Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири, ўзидан кейин ўтган барча пайғамбарларнинг бобокалони, араблар ва яҳудийларнинг умумий аждоди. Аллоҳнинг чин дўсти (халилуллох,), имом, сиддиқ ва ҳаниф деб таърифланади. Яҳудий-христиан диний адабиётларида Авраам номи билан маълум. Бобилда таваллуд топган. Аввалига юлдуз, ой, қуёшга сиғинмоқчи бўлган, кейин ёлғиз Аллоҳга ибодат қила бошлаган. Отаси Озор ва қавмларни ҳам ана шунга даъват қилган. Улар 6-н баҳслашган, аммо ишонтиролмагач, отаси ва қавмлари сиғиниб юрган ҳамма бутларни синдириб ташлаган. Шу сабабли уни ёндириб юбормоқчи бўладилар. Аммо у Аллоҳ иродаси билан оловдан соғ-саломат чиққанлиги Қуръ-онда баён қилинган.

Қуръонда ёзилишича, Аллоҳ Иброҳимга қариганда икки фарзанд берган. Булар Исмоил ва Исҳрқ (ас) лардир. Исмоил (ас) Муҳаммад (сав)нинг катта бобоси, Исҳрқ эса, Исо (ас) ва ундан аввал ўтган пайғамбарларнинг катта бобосидир. Маккаи мукаррамада Байтуллоҳ (Аллоҳнинг уйи) нинг бунёд бўлиши, ислом арконларининг 5фарзи — ҳаж қилиш Иброҳимга бориб тақалади. Каъбадаги «Иброҳим жойи» («И. мақоми») мусулмонлар зиёратгоқидир. Диний адабиёт ягона худога эътиқод қилиш, қурбонлик учун одам ўрнига жонивор сўйиш, хатна қилишни Иброҳим (ас) номи билан боғлайди.

Манбаларда Иброҳимнинг 175 й. умр курганлиги, ўғиллари уни Мадинатул Халил (Хеврон, Фаластин) га дафн этганлиги ёзилган. Бу қабр зиёратгоҳ ҳисобланади.