ИБРОҲИМОВ

ИБРОҲИМОВ Айсар (1910.5.5, Асака — 1989.29.6, Андижон) — Ўзбекистон халқартисти (1970). Ижодий фаолиятини Асака ҳаваскорлар театрида бошлаган (1929). 1931-33 й. лар Ҳамза театри қошидаги кўчма Ишчи-ёшлар театри, Фарғона театри, Чуст к-з-совхоз театрида, 1933 й. дан Андижон театрида актёр. Ифода воситалари (овоз, мимика, пластика) дан моҳирона фойдаланиш, образ яратишда қаҳрамонларнинг ички дунёсини чуқур очишга интилиш Иброҳимов ижодига хос. Энг яхши роллари: Миллер («Макр ва муҳаббат»), Ғофир («Бой ила хизматчи»), Даврон ота («Даврон ота»), Мажнун («Лайли ва Мажнун»), Мавлон («Шоҳи сўзана»), Аброр («Парвона»), Трибуле («Қиролнинг дил хуши»), Лорд Мэр («Ричард III»), Шушу домла («Инсон азиз») ва б.

Айсар Иброҳимов Мажнун ролида («Лайли ва Мажнун»).

Loading...