ИБРОҲИМОВ

ИБРОҲИМОВ Мирза Аждар ўғли [1911.15(28).10, Сароб вилояти] — Озарбайжон халқ ёзувчиси (1961), жамоат арбоби. Озарбайжон ФА акад. (1945). «Ҳаёт» драмасида (1935) Озарбайжон қишлоқларидаги ўзгаришлар тасвирланган бўлса, «Мадрид» драмаси (1938) испан халқининг фашизмга қарши курашига бағишланган. «Муҳаб-бат» (1942), «Қишлоқ қизи» (1962), «Яхши одам» (1965) драмалари замонавий мавзуда. «Шундай кун келади» романи (1948) да Эрон халқининг истибдодга қарши кураши ўз ифодасини топган. «Буюк таянч» (1957), «Парвона» (1969—70), «Янги давр» (1970) романлари, қисса ва адабийтанқидий мақолалар муаллифи. Ўзбекистон ҳақида очерк («Зангори осмон») ва ма-қолалар ёзган. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Ас: Шундай кун келади, Т., 1956; Буюк таянч, Т., 1964; Бўрон қуши, Т., 1971; Парвона, Т., 1979.

Loading...