ИБРОҲИМОВ

ИБРОҲИМОВ Неъматулла (1945.8.8, Марғилон) — шарқшунос, манбашунос олим, жамоат арбоби. Ўзбекистон ФА акад. (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990). Филол. фанлари д-ри (1984), проф. (1985). Тошкент ун-тининг шарқ, ф-тини тугатган (1970). Шу ун-тнинг араб, филол. кафедрасида ўқитувчи, доцент, проф. (1970 — 85), кафедра мудири (1986 й. дан), шарқ ф-ти декани (1989-91), Тошкент шарқшунослик ин-ти ректори (1991 й. дан). Иброҳимов араб манбалари бўйича Ўрта Осиё тарихини ўрганиш, араб халқ романлари жанр ва услубий қурилиши бўйича и. т. лар олиб борди. Иброҳимовнинг асарлари Шарқ ва Ғарб тилларидаги нодир манбаларнинг чуқур таҳлилига асосланган. Иброҳимов манбашуносликда янги йўналишлардан бири — Шарқ бадиий тафаккури ва элитар маданиятларнинг узвий ягоналиги ҳақидаги концепция асосларини яратди.

И. Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқалар жамияти кенгаши раиси (2001 й. дан), «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Бош таҳрир ҳайъати аъзоси (1997 й. дан). Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ўзбекистондан четга олиб кетилган ва халқ бойлиги бўлган архив ҳужжатларини қайтариб олиб келиш бўйича махсус комиссия раиси (2001). Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати (1995 й. дан).

Ас: Арабский народный роман, М., 1984; Ибн Баттута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати, Т., 1993; Ўрта аср араб халқ адабиёти, Т., 1994; Позднесредневековый арабский книжный эпос, Т., 1994.

Loading...