ИБРОҲИМОВ Собиржон (1905.21.12, Андижон — 1974.22.12, Тошкент) — тилшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1972), филол. фанлари д-ри (1961), проф. (1965). Самарқанддаги Ўзбекистон Пед. академи-ясида ўқиган (1928—29), «Қизил Ўзбекистон» газ. нинг махсус мухбири (1929), Ўзбекистон давлат нашриётида адабий муҳаррир (1929—33), Маданий қурилиш илмий текшириш интида илмий ходим (1933), Янги алифбо ва терминология қўмитасида бўлим мудири (1934—37), Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт интида илмий ходим, бўлим мудири (1937—74). Илмий тадқиқотлари ўзбек тилининг фамматика, диалектология, лексикология, имло, орфоэпия каби соҳаларига оид («Фарғона шеваларининг касбҳунар лексикаси», 1—3-китоб, 1956—59; «Бош ҳарфларни ишлатиш қоидалари» 1964; «Ўзбек имлосидаги баъзи қийин ҳолатлар», 1970; «Адабий талаффуз маданияти», 1972 ва б.). И. «Русча-ўзбекча луғат» (1954; 1950—55), «Навоий асарлари луғати» (1972), «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» (1981) ва б. тузишда қатнашган.
Ас: Ўзбек тилининг Андижон шеваси, Т., 1967; Нутқ маданияти ва адабий талаффуз ҳақида, Т., 1972; Тилга эътибор — элга эътибор, Т., 1972.