ИБРОҲИМОВ

ИБРОҲИМОВ Абдурашид (Габдерашит) (1857, Тобольск губерняси, Торо уезди — 1944, Япония) — татар маърифатпарвари, уламо. Қозондаги Қашқар маҳалла мадрасасида ўқиган. Истанбулда дунёвий илм олган (1877). Юртига қайтгач, мактаб ва мадрасаларни ислоҳ қилиш ғояларини тарғиб қилган. Горо ш. имом ва мударриси (1885—92), Оренбург мусулмонлари Диний бошқармаси қозиси (1892—95). Маржоний, Ризоуддин Фахриддин, Қаюм Носирий каби илғор татар маърифатпарварлари билан ҳамкорлик қилган. Истанбўлга бориб, «Чўлпон» («Тонг юлдузи») китобини ёзган (1895). Иброҳимов Европа ва Осиё мамлакатларига бир неча бор саёҳат қилган. Бу саёҳатлар натижасида турк ва татар тилларида «Олами инсон» асари босилган (1910-13). 1921 й. муҳожирликка жўнаб кетган. 1933 й. дан Японияда яшаган. Токиодаги жоме масжиди имоми. Турли мамлакатлардаги мусулмон жамоалари ҳаётини ўрганган, ислом ғояларини тарғиб қилган.

Loading...