ИБРОҲИМОВА Рихсихон Исмоиловна

ИБРОҲИМОВА Рихсихон Исмоиловна (1937.29.12, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1979). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1959). 1956 й. дан Ҳамза театри (ҳоз. Ўзбекистон миллий акад. драма театри) да. Иброҳимова лирик-драматик актриса бўлиб, яратган образлари кучли драматизми, ҳиссиётларнинг чуқурлиги, мукаммал нутқ ва пластик ифодавийлиги б-н ажралиб туради. Энг яхши роллари: Феру-за, Гавҳаршодбегим («Мирзо Улуғбек»), Гули («Алишер Навоий»), Офелия, Карделия, Эмилия («Ҳамлет», «Қирол Лир», «Отелло»), Озода, Гулюз («Имон», «Қотил»), Ҳэмнолини («Ганг дарёсининг қизи»), Назми («Куёв»), Ёрқиной («Момо хотин»), Бибисалима («Машраб»), Ҳури ая («Боши қотган ошиқлар») ва б. Шунингдек, бир катор видеофильмларда — Фазилат («Диёнат»), она («Дунёнинг ишлари», «Алишер Навоий»); кинода — Ойхон («Интеграл»), Тошбону («Шумбола»), Рихси ая («Сени излаб»), Хосият («Фариш-талар олов ичида»), Бўстон («Келинлар қўзғолони»), кампир («Юзсиз»), Қурбонбиби («Кеча ва кундуз») каби образларни яратган. «Меҳнат шуҳрати» ор-дени билан мукофотланган (1997).

Loading...