ИБРОҲИМОВА

ИБРОҲИМОВА Ҳафиза (1927 – Фарғона—1967) — Ўзбекистон халқ артисти (1967). 15 ёшида Фарғонадаги «Кооператив» артелида ишлаб, шу ердаги ҳаваскорлар тўгарагига қатнашган. 1946 й. дан Фарғона вилояти мусиқали драма ва комедия театрида актриса. Энг яхши роллари: Обида («Муқимий»), Санам («Азиз ва Санам»), Зулхумор («Равшан ва Зулхумор»), Қумри («Қум-рининг муроди»), Гулсара («Гулсара»), Зуҳра («Тоҳир ва Зухра») ва б. Қаҳрамоннинг лирик, психологик кечинмаларини очиб беришда ҳаётий ва ишонарли талқин, маҳорат ва табиийлик Иброҳимова ижодига хос.