ИБТИДОИЙ ҒЎЗАЛАР

ИБТИДОИЙ ҒЎЗАЛАР, ғўзанинг примитив шакллари, ғўзанинг қадимги ёввойи шакллари — кўсаклари ва чигитлари майда кўп йиллик моноподиал бута; маданийлаштирилган ғўзанинг биринчи эволюцион шакли. Улар асосан қисқа кунда ўсиб ривожланади, қурғоқчиликка чидамли, чигитининг ниҳоятда секин ва бир текисда униб чиқмаслиги билан фарқ қилади. Толаси сийрак ва қисқа, яшилқўнғир, қўнғир ёки қорамтир-кулранг бўлиб, кўпинча чигитга қаттиқ ёпишиб туради. Уз. 15 — 20 мм. Ибтидоий ғўзалар табиий шароитда мустақил ўсади ва кўпаяди. Баъзан улар манзарали ўсимлик сифатида ҳам ўстирилади. Ибтидоий ғўзалар эндемик булиб, бирламчи тоғ қояларида, тошлоқ ёки қумлоқ ерларнинг ўзлаштирилмаган зоналарида ксерофит буталар билан бирга ўсади. Уларнинг тарқалиш ареали чекланган. Ибтидоий ғўзалар ғўзанинг маданий шакллари тарқалган бошқа тропик мамлакатлар ва ҳудудларда учрамайди. Ҳар бир маданийлаштирилган ғўзанинг ўз ибтидоий шакллари мавжуд. Мас, Мексика ғўзасида — ssp. mexicanum Tod. типининг 2 та кенжа тури — var. nervosum Watt., var. microcarpum Tod. бор; перу ғўзасининг ssp. darwini Watt, типи, африка-осиё ғўзасининг ssp. africanum Watt., ҳиндихитой ғўзасининг ssp. obtusifolium Roxb. типлари мавжуд.

Ибтидоий ғўзалар айримлари қимматли белги ва хусусиятларга эга бўлиб, улардан амалий селекцияда фойдаланиш мумкин. Mac, var. nervosum кенжа тури серҳо-сил, вилтга чидамли Тошкент гуруҳи навларини яратишда асос бўлиб хизмат қилди. Ибтидоий ғўзалар — рудерал ғузалариинт авлодбошиси ҳисобланади.

Абдумавлон Абдуллаев.

Loading...