ИЧКИ АЪЗОЛАРНИНГ ПАСТГА ТУШИШИ

ИЧКИ АЪЗОЛАРНИНГ ПАСТГА ТУШИШИ, спланхноптоз — қорин бўшлиғидаги аъзолар: меъда, жигар, ичак, шунингдек, буйрак, бачадон ва б. нинг одатдаги ўрнидан анча паст туриши. Туғма (қорин девори ва чаноқ туби мускуллари ҳамда ички аъзоларни ўз ўрнида ушлаб турадиган бойламларнинг туғма сустлиги) ва орттирилган (оғир юк кўтариш оқибатида мускулларнинг чўзилиши ва бўшашиши, аёлларда туғруқцан кейин тез озиб, ёғ тўқимасининг йўқолиши) хили фарқ қилинади. Ирсий мойиллик ҳам қисман роль ўйнайди. Меъда ва ичак пастга тушганда бемор қорнида оғирлик ва оғриқ сезади, оғриқ аксари тик турганда бошланиб, ётганда босилади, буйрак пастга тушганда бел соҳаси оғрийди. Кўпинча Ички аъзоларнинг пастга тушишида тинка қурийди, қайси аъзо пастга тушган бўлса, ўша аъзонинг функциясида ўзгариш, шунингдек, нерв регуляция-сининг бузилиши ва ҳ. к. кузатилади. Ички аъзоларнинг пастга тушишининг олдини олиш гигиеник тартибга амал қилиш, вақтида маромида овқатланиш, қабзиятга йўл қўймаслик, мунтазам бадан тарбия билан шуғулланишдан иборат. Даво, асосан, юзага келган ўзгаришларга қараб тайинланади. Даво гимнастикаси, физиотерапевтик муолажалар, бандаж тақиш буюрилади, зарурият бўлганда жарроҳлик усули қўлланади.