
ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР
ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР — ички аъзолар касалликлари. Юрак-томир системаси, нафас, ҳазм аъзолари, қон, моддалар алмашинуви, жигар, буйрак ва б. аъзолар касалликлари Ички касалликларга киради. Уларнинг моҳияти, пайдо бўлиш сабаблари, белгилари, қандай ўтиши, олдини олиш ва даволаш усулларини терапия ўрганади.