
ИЧКИ МОНГОЛИЯ
ИЧКИ МОНГОЛИЯ — Хитой таркибидаги мухтор район. Мамлакат шим. да. Майд. 1,2 млн. км2. Аҳолиси 23,5 млн. киши (1998); хитой, монгол, дунган, манжур, корейс, эвенк ва б. яшайди. Маъмурий маркази — Хух-Хото ш. Қадимда Ички Монголия ҳудуди жан. монгол князликлари тасарруфида бўлган, 1636 й. да манжурлар қўл остига ўтган. Улар кей-инчалик Хитойда ўз ҳукмронлигини ўрнатганлар ва бу ҳудуд Хитой тарки-бига киргандан сўнг Ички Монголия деб атала бошлаган. 1931—45 й. ларда Ички Монголияни японлар босиб олган. 1945 й. да улардан озод қилинган.
Ички Монголиянинг шарқий қисмида Катта Хинган тоғлари (бал. 1949 м гача) ва Сунлямо текислигининг бир қисми, ғарбий қисмида Барги текислиги, Гоби чўлидаги ясситоғлик, Иньшань тоғлари ва Ордос платоси бор. Ер юзасининг баландлиги куп жойларда 500—1500 м, энг баланд қисми 3000 м.
Иқлими кескин континентал. Янв. нинг уртача т-раси шимолида —30°, жан. да —6°, июлники шим. да 20°, жа-н. да 24°. Йиллик ўртача ёғин 100—500 мм. Ички Монголиянинг шим. да тайга ўрмонлари, марказий қисмида бошокли дашт ўсимликлари ўсади. Энг катта дарёси — Хуанхэ. Кўл кўп.
Ички Монголия — аграр р-н, ялпи маҳсулот қийматининг 3/4 қисмини қ. х. беради. Деҳқончилик етакчи ўринда. Ҳудудининг 1/10 қисмидан кўпроғи ҳайдалади. Асосан, донли экинлар экилади. Чорвачилик қ. х. дан олинадиган маҳсулот қийматининг 1/3 қисмини беради (мамлакатдаги мавжуд чорванинг 10% и И. М. га тўғри келади). Озиқ-овқат, тўқимачилик, кўнчилик саноатлари ривожланган. Маҳаллий хом ашё базасида қора металлургия, энергетика, машинасозлик ва б. тармоқлар вужудга келган. Ёғоч тайёрланади. Якшидаги қоғоз кти мамлакатдаги энг йирик қоғоз к-тларидан биридир. Пекин — Баотоу т. й. И. м. ни Хитойнинг шим. шарқи ва шарқи б-н, Цзинин — Эрлянь т. й. Монголия билан боғлайди.