ИЧКИ ТЕКИСЛИКЛАР — Жан. Американинг Анд тоғлари, Бразилия ясситоғлиги ва Патагония оралиғидаги (10° дан 39° ж. к. гача) меридиан бўйлаб жойлашган ботиклар системаси. Тарки-бига Маморе, Пантанал, Гранчако, Пампа текисликлари ва Икки даре оралиғи киради. Асосан, аккумулятив (бал. шарқида 50 м дан 70 м гача, ғарбида 500—600 м гача) текисликлардан иборат. Қалин делювиал-аллювиал ётқи-зиқлардан тузилган, баъзи ерларида бал. 200—1400 м ли қаттиқ жинслардан иборат тепаликлар учрайди. Жан. қисмида лёсс қатламлари кенг тарқалган. Ландшафтнинг зонал типлари харак-терли, шим. да субэкваториал саванна ва саванна ўрмонлари тропик сийрак ўрмонлар орқали субтропик саванна, прерия ва даштларга ўтиб боради. Парагвай ва Парана дарёлари бўйлаб ботқоқлашган ўрмонлар минтақаси мавжуд.