ИДАЛЬГО

ИДАЛЬГО, Идальго-икостилья, Мигель (1753.8.5, Корралехо — 1811.31.7, Чиуауа) — Мексиканинг миллий қаҳрамони; Испанияга қарши миллий озодлик урушига айланган халқ қўзғолони (1810—11) раҳбари. Вальядолид (ҳоз. Морелия) даги Диний семинарияни тугатган, у ерда аввал ўқитувчи, сўнг ректор бўлган. Француз энциклопедистларининг ғояларини тарқатгани учун оддий қишлоқ черкови руҳонийси даражасига туширилган. Идальго мамлакат мустақиллиги, индейс хал-қининг иқтисодий ва ҳуқуқий аҳволини яхшилаш йўлидаги чиқишларини давом эттирган. И. Долорес ш. да ха-лққа мурожаат қилиб испанларга қарши озодлик урушини бошлашга чақирган («Долорес даъвати») ва деҳқ-он-индейслар, кон ишчилари ва пе-онлардан иборат инқилобий армияга бош бўлган. Ноябрда Гвадалахара ш. да Идальго бошчилигидаги ҳукумат тузилган. Ҳукумат қулчиликни бекор қилинганлигини эълон қилган, индейсларга жамоа ерларини қайтариш ва солиқларни камайтириш ҳақидаги қонунларни чиқарган. 1811 й. 17янв. даинқ-илобий армия мағлубиятга учраган. Идальго асирга олиниб, судланиб, отишга ҳукм қилинган.

Prev Article

ИГОРЬ

Next Article

ИДАЛЬГО