ИДДА, иддат ал-маръа (араб. — маълум вақт, аёллар учун белгиланган мухлат) — шариат бўйича эри ўлган ёки эридан ажрашган хотинлар бошқа эрга чиқиши учун ўтиши шарт бўлган муҳлат. Бундай аёлларга Идда ўтмагунча эрга чиқиш тақикланган: бева учун Идда 4 ой-у 10 кун, эридан ажралишган аёл учун 3 ой белгиланган. Мухлатнинг белгиланиши Қуръонга асосланган ҳолда шариатга киритилган бўлиб, аёлнинг ажралган ёки ўлган эридан ҳомиласи бор ёки йўклигини аниқлаш билан боглик бўлган.