ИДЕАЛ ГАЗ

ИДЕАЛ ГАЗ — молекулалари ўзаро мутлақо таъсирлашмайдиган газ; бунда газни ташкил этувчи молекулаларнинг хусусий ҳажмлари эътиборга олинмайди. Ҳар қандай реал газ зичлиги жуда кичик бўлган ҳолларда у ўзининг табиати бўйича Идеал газга яқинлашиб боради. Т-ранинг катта қийматларида, яъни молекулаларнинг ўртача кинетик энергиялари молекулаларнинг ўзаро таъсирлашиши натижасида вужудга келган ўртача потенциал энергияларидан жуда катта бўлганда ҳам реал газларни Идеал газлар деб қараш мумкин. Идеал газнинг ички энергияси шу газни ташкил этувчи барча молекулаларнинг хаотик (тартибсиз) илгарилама ва айланма ҳаракат кинетик энергиялари б-н молекулалардаги атомларнинг хаотик тебранма ҳаракати кинетик ва потенциал энергияларининг йиғиндисига тенг. Аниқ масса т га эга бўлган Идеал газнинг мувозанатли ҳолатини босим р, ҳажм V ва т-ра Т дан иборат макроскопик параметрлар орқали тўла равишда ифодаланилади. Бу параметрларнинг ўзаро боғланишини ифодаловчи Идеал газнинг ҳолат тенгламаси pV=~kT одатда Клапейронменделеев тенгламаси деб аталади, бунда М — газнинг моляр массаси. Кўпгина амалий масалаларни ҳал этишда реал газларга Идеал газлар учун келтириб чиқарилган, оддий кўринишга эга бўлган қонуниятларни катта аниқлик билан тадбиқ этиш мумкин.

Prev Article

ИДАЛЬГО