ИДЕАЛ КРИСТАЛЛ

ИДЕАЛ КРИСТАЛЛ — зарралари (атомлар, молекулалар, ионлар) фазода қатъий муайян тартибда жойлашган ва фазовий симметрия хоссасига эга бўлган мукаммал структурали қаттиқ жисм; кристалларнинг идеаллаштирилган модели. Тузилиши жиҳатдан табиий кристаллдан фарқ қилади. Табиий крис-таллда турли нуқсонлар — дислокация, бўш жойлар, киришмалар ва ҳ. к. мавжуд бўлиб, қатьий муайян структурали бўлмаслиги ҳам мумкин. Кристалл пан-жара тебранишлари ҳам зарралар структураси тартибини бузади. Идеал кристалл тушунчаси кристаллография ва қаттиқ жисмлар назариясида кенг қўлланилади.

Loading...