ИДЕАЛ

ИДЕАЛ (юн. idea — тимсол, ғоя, ту-шунча) — бирор нарса, воқеа ва ҳоди-санинг олий намунаси, камолоти; ай-рим шахс, шахслар гуруҳи, табақа ва жамият интилувчи олий мақсад. Ижтимоий-сиёсий Идеал — мукаммал ижти-моий тузум; ахлоқий Идеал — баркамол инсон сифатлари, инсоний муносабатлар; эстетик Идеал — ҳар тарафлама камолга етган гўзал кўриниш, хислат, тавсиф. Идеал муайян тарихий шароитда ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳалари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда шаклланади. Идеалнинг амалга ошиши ёки ошмаслиги унинг воқелик билан боғлиқлигига, та-раққиётни қанчалик тўлиқ ва тўғри инъикос эттиришга боғлиқ. Кишилар тарихда эстетик ва ахлоқий Идеални орзу қилиб, бу орзуларни эртак ва достонларда ифодалаганлар. Мас, Рустам ва Фарҳод, Лайли ва Ширин фақат жисмоний жиҳатдан бақувват ҳамда гўзал бўлиб қолмай, улар юксак одамийлик фазилатларига ҳам эга.

Идеал реал мавжуд бўлиб, гўзалликнинг юқори даражада намоён бўлишидир. У ҳаётдаги, санъатдаги объектив гўзалликлар ҳақида мукаммал, тўлиқ субъектив тушунчаларимиздан иборат. Идеал деганда, биринчи навбатда, инсон гўзаллиги тушунилади. Ҳар томонлама етук, гўзал киши бизнинг эстетик Идеал имиздир. Ҳар бир миллат гўзаллик ҳақида ўз миллий Идеал ига эга, чунки и. ч. усули, яшаш шароити, географик мухит, психологияси турличадир.

Loading...