«ИДИКУ» — амир Идику Қутлуғ Қабо (рус йилномаларида — Эдигей, Едигей) (1352—1419) ҳақида 15—16-а. ларда туркий халқлар томонидан яратилган достон. Манғитлар амири Идикунинг тарих майдонида пайдо бўлиши ва унинг Олтин Ўрда хони Тўхтамишга қарши (14-а. нинг 90-й. лари) Темур иштирокида кураши билан боғлиқ воқе-алар «Идику» достонининг асосини ташкил этади. Достонда, айниқса Идикунинг ёрдам сўраб Самарқандга — Амир Темур ҳузурига келиши, Соҳибқироннинг унга ўз яқинидек ёрдам бериши тасвирлаб берилган. Достонда ва б. ри-воятларда Идикунинг аждоди Хожа Аҳмад Яссавийга боғланиши айтилган.
«Идику», асосан, Волга бўйидаги туркий халқлар орасида машҳурдир. Достон Қозонда 1990 й. да китоб ҳолида нашр этилган.