ИДИКУ

ИДИКУ ибн Қутлуғ Қабо (рус солномаларида — Эдигей, Едигей) (1352 — 1419) — Нўғай Ўрда хони (1396 й. дан), Олтин Урдада амири лашкар (1397 й. дан), унинг амалдаги ҳукмдори (1399 — . 1412). Манғит бий (бек)ларидан бўлмиш Идику 1377 й. Олтин Ўрда хони Ўрусхон таъ-қибидан қочиб Амир Темур ҳузурига келган ва унинг қўшинида амирлик қила бошлаган. 1391 й. Амир Темурнинг Тўхтамишта қарши юришида иштирок этган. Сўнг, 1396 й. Идил (Волга) ва Ёйиқ (Урал) дарёлари оралиғидаги ҳудудда Олтин Ўрдадан мустақил Нўғай Ўрда давлатини ташкил қилган. 1397 й. Олтин Ўрдани забт этиб, Ўрусхоннинг набираси Темур Қутлуғни расман тахтга ўтқазган бўлсада, амалда давлатни ўзи идора қилган, ҳокимиятни қўлдан чиқармаслик мақсадида 20 та ўғлини Олтин Ўрданинг турли вило-ятларига ноиб этиб тайинлаган. Темур Қутлуғ вафот этгач (1399), И. тахтга унингўғли Шодибекни ўтқазган. Аммо, Шодибек Тўхтамиш билан тил бириктириб Идикуга қарши жанг қилган, енгилгач, Дарбандга қочган. Шундан кейин И. Олтин Ўрда тахтига Шодибекнинг ўғли Пўлод Султонни ўтқазиб, Литва князи Bumoem (1350—1430) ва унинг паноҳига қочиб борган Тўхтамишга қарши юриш қилган ҳамда уларнинг бирлашган қўшинини Ворскла дарёси бўйидаги жангда тормор келтирган (1399). 1408 й. И. Олтин Ўрдага хирож тўламай қўйган Русга бостириб кириб, унинг кўплаб шаҳарлари (Серпухов, Дмитров, Ростов, Переяславль, Нижний Новгород ва б.) ни вайрон қилган, Москвани эса қуршаб олиб, катта товон эвазигагина вайрон этмай ор-тига кайтган. Идику 1410—12 й. ларда Олтин Ўрда шаҳзодалари ўртасида бўлган тахт учун кураш оқибатида ҳокимиятдан ажраб, Хоразмга қочган, лекин Шоҳрух томонидан у ердан қувиб чиқарилган (1414). Сўнг, у Тўхтамишнинг ўғиллари Каримберди ва Қодирберди билан бўлган жанг (1419) да ўлдирилган. Ўзбек, қозоқ, туркман, нўғай, татар ва б. туркий халқлар орасида тарқалган «Идику» («Эдигей») достони Идику хусусидадир.

Ад.: Греков Б. Д., Я кубовский А. Ю., Олтин Ўрда ва унинг қулаши, Т., 1964; Ибн Арабшоҳ, Амир Темур тарихи, Т., 1992.

Наши Норкулов.

Prev Article

ИДЕОГРАММА

Next Article

ИДИОГАМИЯ